Миср: Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар жиддий, конструктив ва ижобий муҳитда ўтди
Қатар пойтахти Доҳада АҚШ, Миср, Қатар ва Исроил расмийлари иштирокида музокаралар бўлиб ўтди.
Қатар пойтахти Доҳада Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича музокаралар жиддий, конструктив ва ижобий муҳитда ўтди.
Бу ҳақда Миср президенти маъмурияти хабар берди.
Миср президенти маъмурияти матбуот котиби Аҳмад Фаҳмий томонидан берилган қўшма ёзма баёнотда, Қатар пойтахти Доҳадаги музокараларда АҚШ, Миср, Қатар ва Исроил расмийлари иштирок этгани айтилади.
«Сўнгги 48 соат ичида ҳукуматларимизнинг юқори мартабали вакиллари Ғазода ўт очишни тўхтатиш, маҳбуслар ва қўлга олинганларни озод қилиш бўйича жадал музокаралар олиб боришди. Бу музокаралар жиддий ва конструктив руҳда, қулай муҳитда ўтди».
Баёнотда Қўшма Штатлар Қатар ва Мисрнинг кўмагида томонлар ўртасидаги келишувда «бўшлиқларни камайтиришга қаратилган таклифни тақдим этгани», унинг АҚШ президенти Жо Байден томонидан март ойида эълон қилинган таклифга ҳамда БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2735-резолюциясига мос келиши қайд этилган.
Ҳужжатда таъкидланишича, таклиф «охирги ҳафталарда келишилган масалаларга асосланади» ва «келишувнинг камчиликларни бартараф этиш орқали тез амалга оширилишини таъминлайди».
Келишувни амалга ошириш тафсилотлари яқин кунларда муҳокама қилинади ҳамда техник гуруҳлар унинг гуманитар жиҳатини, жумладан, маҳбуслар ва қўлга олинганларни алмашишни тўлиқ кўриб чиқади.
Мавзуга оид
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
12:32 / 06.11.2024
Миср Навоийдаги мис конида бурғилаш ишларини бошлади
10:00 / 31.10.2024
Нетаняҳу: Мисрнинг 48 соатлик оташкесим ҳақидаги таклифи Исроилга тақдим этилмади
14:30 / 29.10.2024