ОАВ: Исроил Эрон яқин вақт ичида ҳужум қилишини кутмоқда
Бу масала вазирлар маҳкамасининг кечаги мажлисида сиёсий арбоблар ва хавфсизлик хизмати ходимлари иштирокида муҳокама қилинди.
Исроил хавфсизлик органлари расмийлари ҳукуматни Эрон ва «Ҳизбуллоҳ» томонидан яқин келажакда ҳужум уюштирилиши мумкинлиги ҳақида хабардор қилган.
Бу ҳақда Исроилнинг «12-канал»и хабар берди.
Телеканал хабарига кўра, бу масала вазирлар маҳкамасининг кечаги мажлисида сиёсий арбоблар ва хавфсизлик хизмати ходимлари иштирокида муҳокама қилинган.
Айни пайтда, Исроил армияси мамлакат шимолида Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» ҳаракатига тегишли учувчисиз учоқ уриб туширилганини маълум қилди.
Баёнотга кўра, УУА Бейт-Жин ҳудудида тутиб олинган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Мавзуга оид
20:44 / 13.01.2025
Эрон ядровий дастурини ривожлантириш учун Россияга махфий миссиялар юборган — The Times
20:38 / 13.01.2025
Қатар Ғазо сулҳ битимининг якуний лойиҳасини ҲАМАС ва Исроилга топширди
17:24 / 13.01.2025
Яҳё Синварнинг укаси Ғазо секторидаги ҲАМАС раҳбари бўлди – ОАВ
18:45 / 12.01.2025