“Токдан 8 йиллик қарз чиқяпти” — Янги биллинг тизимида ноаниқликлар юзага келмоқда
Ижтимоий тармоқларда электр энергиясидан асоссиз қарздорлик юзага келаётгани ҳақида шикоятлар пайдо бўлди. Бир истеъмолчига бу ўтган йиллардан қолиб кетган қарздорлик деб тушунтирилган. “15 кунда 635 минг сўм қарзга кириб ўчириб қўйган. Келиб сўрасам, 235 минг сўм шу ой ишлатганингиз, қолгани 8 йиллик қарзингиз деб айтишди”, дейди мурожаатчи. ҲЭТ “айрим ноаниқликлар” ҳақида баёнот берди.
Ижтимоий тармоқларда электр энергиясидан асоссиз тарзда қарздорлик вужудга келаётгани тўғрисида хабарлар тарқалмоқда. Истеъмолчилардан бири ўз видеомурожаатида айтишича, туман электр тармоқларига бориб аниқлик киритишганда, қарздорликни ўтган йиллар мобайнида қолиб кетган қарз сифатида тушунтиришган.
“16-санада светимизни ўчириб қўйган. Ҳар ой 500 мингча пул тўлардим, ҳозир 15 кун ичида 635 минг сўм қарзга кириб ўчириб қўйган. Келиб сўрасам, 235 минг сўм шу ой ишлатганингиз, қолгани 8 йиллик қарзингиз бор экан, дейди. Майли, 8 йиллик қарзим бор экан, қайси сананики у, дедим. Давлат шунча пайт қўйиб қўярканми?
[...] Системани янгиламасдан олдин хат-ҳужжатини қилиб қўйиш керакми, шу йилда шунақа қарзинг бор экан деб? Сўрасам, билмайман деяпти. 8 йиллик қарзга киритиб қўйяпти, қандай билмайди?” – дейди мурожаатчи.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳолат юзасидан расмий муносабат билдириб, айрим истеъмолчилар шахсий ҳисобида кузатилаётган ноаниқлик ҳолатлари мутахассислар томонидан чуқур ўрганилаётганини маълум қилди.
"Маълумки, “Ҳудудий электр тармоқлари ” АЖ томонидан жорий йилнинг август ойидан янгиланган “ҲЭТ БИЛЛИНГ” дастурий комплекси ташкил этилди.
Айни шу жараёнда эски тизимдан истеъмолчиларнинг архив маълумотларини янги тизимга кўчиришда айрим истеъмолчилар шахсий ҳисобида ноаниқликлар келиб чиқаётганини маълум қиламиз. Бундай ноаниқликлар аниқланган ҳудудларда айни пайтда қўшимча мутахассислар ажратилган ҳолда масалага ойдинлик киритиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилишини маълум қиламиз", – дейилади баёнотда.
Компания янги биллинг тизими ишга туширилгани ҳақида 7 август куни эълон қилганди. Лекин ҳалигача айрим истеъмолчилар шахсий кабинетига кира олмаяпти.
Мавзуга оид
22:57 / 21.12.2024
Фарғонадаги портлаш, Жиззахга янги ҳоким ва кадастрдан тадбиркорларга “қора хат” — ҳафта дайжести
18:36 / 20.12.2024
Тошкентдаги электромобилларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш буюрилди
20:11 / 19.12.2024
Халқ истеъдоди, вақти ва имкониятларини йўқотаётган муаммо
19:28 / 18.12.2024