Эстония 2025 йил бошидан жанговар ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
Мамлакат мудофаа вазирининг сўзларига кўра, бугунги хавфсизлик нуқтаи назаридан имкон қадар тезроқ ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш керак.
Эстониянинг Эмари ҳарбий шаҳарчасида 2025 йил бошидан жанговар ўқ-дориларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирилмоқда, деб хабар беради мамлакат мудофаа вазири Ханно Певкур.
«Бугунги хавфсизлик нуқтаи назаридан имкон қадар тезроқ Эстонияда жанговар ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни бошлаш керак», — дейди Певкур.
Вазирнинг қўшимча қилишича, вариантлардан бири сифатида тендер асосида у ёки бу корхонага Эмарида шундай ишлаб чиқаришни бошлаш имкониятини бериш бўлган.
«У ерда хавфсизлик ва ишончлилик талабларига жавоб берадиган инфратузилма мавжуд», — дейди Эстония мудофаа вазири.
Қайд этилишича, яқин вақт ичида Мудофаа инвестициялари давлат маркази тендер ўтказади. Унда ғолиб бўлган корхона Эмари ҳарбий шаҳарчасидаги еттита омборига эга 8,9 минг квадрат метр майдонни қўлга киритади. Объектдан жанговар ўқ-дорилар ва портловчи моддаларни ишлаб чиқаришда фойдаланилиши керак.
Июнь охирларида Полша, Литва, Латвия ва Эстония Европа Иттифоқини Россия ва Беларусь билан чегарада мудофаа чизиқлари қуришга чақирганди. Бундай линия қурилиши 2,5 миллиард еврога тушиши мумкинлиги айтилган эди.
Мавзуга оид
21:41 / 08.11.2024
Киевга ҳужум вақтида Россия дрони Эстония элчиси яшайдиган уйга келиб урилди
23:37 / 17.10.2024
Эстония қримтатарларнинг депортациясини геноцид деб тан олди
23:57 / 13.09.2024
Эстония Rail Baltic лойиҳасини молиялаштиришга 200 млн евро йўналтиради
20:28 / 31.08.2024