Ҳиндистон бош вазири Нетаняҳуни Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга чақирди
Нарендра Моди Исроил вазирлар маҳкамаси раҳбари билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан телефон орқали суҳбатда минтақадаги кескинликни камайтириш ва ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш муҳимлигини таъкидлади.
Моди Х ижтимоий тармоғида Исроил вазирлар маҳкамаси раҳбари билан суҳбати натижаларини эълон қилди.
Ҳиндистон ҳукумати раҳбарининг сўзларига кўра, Нетаняҳу унга Ҳиндистон мустақиллиги 78 йиллиги муносабати билан қўнғироқ қилган.
Телефон мулоқоти чоғида Яқин Шарқдаги кескинликни камайтириш йўллари муҳокама қилинди, деди Моди.
«Мен яна барча асирларни озод қилиш, ўт очишни тўхтатиш тўғрисида битим тузиш ва узлуксиз инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш бўйича чақириқни такрорладим», — дея қўшимча қилди сиёсатчи.
Мавзуга оид
17:24 / 09.01.2025
Полша президенти Нетаняҳу Освенцимдаги тадбирга ташриф буюрса, уни ҳибсга олмасликни сўради
12:00 / 11.12.2024
Нетаняҳу коррупция бўйича иш юзасидан судда кўрсатма беришни бошлади
16:39 / 10.12.2024
Исроилда бош вазир Бинямин Нетаняҳу устидан суд жараёни бошланди
21:41 / 26.11.2024