Исроил армияси 24 соат ичида Ғазода 25 фаластинликни ўлдирди
2023 йил 7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган тинч аҳоли сони 40 минг 99 нафарга етди.
Исроил армиясининг Ғазо секторида охирги 24 соат ичида уюштирган ҳужумларида 25 киши ҳалок бўлди, 72 киши тан жароҳати олди.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигидан берилган баёнотда, Исроилнинг Ғазо секторида 317 кундан бери уюштирган ҳужумлари ҳақидаги маълумотлар келтирилди.
Ушбу маълумотга кўра, Исроил армиясининг Ғазо секторида ўтган 24 соат ичида содир этган икки ҳужумида ҳалок бўлган 25 кишининг жасадлари шифохоналарга келиб тушган.
2023 йил 7 октябрдан буён Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган тинч аҳоли сони 40 минг 99 нафарга, яраланганлар сони эса 92 609 нафарга етди.
Мавзуга оид
20:02 / 20.09.2024
Исроил Байрутга зарба берди, «Ҳизбуллоҳ» етакчиларидан бири ўлдирилди
21:36 / 19.09.2024
The New York Times: Исроил «замонавий Троя оти»ни яратди
20:46 / 19.09.2024
Исроил Ливан бўйлаб янги зарбалар йўллади
12:20 / 19.09.2024