Россия Украинага Курск АЭСга зарба берилган тақдирда қаттиқ чоралар билан таҳдид қилди
Агар Киев қитъанинг Европа қисмида техноген фалокат яратиш режаларини амалга оширса, бунга жавобан зудлик билан қатъий ҳарбий ва ҳарбий-техник чоралар кўрилади, дея маълум қилди Россия Мудофаа вазирлиги.
Агар Украина томони қитъанинг Европа қисмида радиоактив ифлосланиш билан техноген фалокат яратиш режаларини амалга оширса, Россия қаттиқ жавоб қайтарувчи ҳарбий ва ҳарбий-техник чораларни кўради. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Россия идораси «Киев режимининг Курск атом электр станциясига ҳужумга тайёргарлиги ҳақидаги мустақил каналлар орқали келаётган маълумотларни жиддий» баҳолади.
«Ушбу провокациядан мақсад Россия Федерациясини Украина атом энергетика объектларига зарба бериш учун асос яратишда станцияни «ўзи ўққа тутганликда» айблашдир», деб таъкидлайди Россия Мудофаа вазирлиги.
«Биз Киев режимининг Ғарб ҳомийлари кўмагидаги бундай ҳаракатларини БМТ Бош ассамблеяси 2005 йил 13 апрелдаги «Ядро терроризмига қарши кураш тўғрисида»ги резолюциясида қабул қилинган халқаро конвенция тўғридан тўғри ва очиқ-ойдин бузилиши деб биламиз. Агар Киев режими қитъанинг Европа қисмида техноген фалокат яратишга қаратилган жиноий режаларини амалга оширишни бошласа, унга жавобан зудлик билан қаттиқ ҳарбий ва ҳарбий-техник чоралар кўрилади», — дейилади баёнотда.
Мавзуга оид
20:45 / 21.09.2024
Зеленский Россия билан музокара учун «учта банд» тайёрлаётганини маълум қилди
17:47 / 21.09.2024
Украинадаги урушнинг ҳозирги палласи: экспертлар шарҳи
16:30 / 21.09.2024
Украинада 300 дан ортиқ аҳоли пункти номи ўзгартирилади
12:10 / 21.09.2024