Россия: Арманистоннинг КХШТда тўлиқ ҳамкорликка қайтиши учун эшиклар очиқ
«Охир-оқибат, республикага барқарорлигининг кафолати сифатида КХШТ ва Россиядан бошқа муқобил вариантлар йўқ», деб ҳисоблайди Россия ТИВ.
Арманистоннинг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)да тўлиқ ҳамкорликка қайтиши учун эшиклар очиқ. Бу ҳақда РИА «Новости»га Россия ТИВ МДҲ мамлакатлари биринчи департаменти директори Микаэл Агасандян маълум қилди.
«Ҳозирги босқичда Арманистоннинг КХШТда тўлиқ ҳамкорликка қайтиши учун эшиклар очиқ. Умид қиламизки, арман ҳамкорлар ўз шубҳаларини енгиб, дўст арман халқининг стратегик манфаатлари йўлида ҳамкорликка содиқликларини яна бир бор намойиш этадилар», — деди Агасандян.
Унинг қайд этишича, Арманистон олдида КХШТ доирасидаги мажбуриятлар ўзгаришсиз қолмоқда.
«Арманистоннинг КХШТнинг умумий ишидаги иштирокига келсак, ҳозир Ереванда бундай ўзаро алоқалардан воз кечиш устунлик қилмоқда. Бу позиция, биз кўриб турганимиздек, Арманистон халқи манфаатларига зид келади ва миллий хавфсизликни сезиларли даражада заифлаштиради. Охир-оқибат, республика барқарорлигининг кафолати сифатида КХШТ ва Россиядан бошқа муқобил вариант йўқ. Ташкилот доирасидаги ўзаро мажбуриятлар ўзгаришсиз қолмоқда», - деди Агасандян.
Мавзуга оид
20:33 / 18.09.2024
Арманистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди
00:10 / 10.09.2024
Арманистон Европа Иттифоқи билан визасиз режим бўйича музокараларни бошлади
21:15 / 03.09.2024
ФҚБ арманистонлик талаба Туркия ва Озарбойжон элчихоналарига ҳужум уюштиришни режа қилганини аниқлади
23:18 / 31.08.2024