Ҳиндистоннинг Avee Broilers компанияси Ўзбекистонда парранда гўшти ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин
Лойиҳанинг қиймати 43 млн долларни ташкил этади. Ишлаб чиқариш Жиззах вилоятининг Зомин, Бахмал ва Ғаллаорол туманларида ҳамда Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида ташкил этилиши режалаштирилган.
Ҳиндистоннинг Avee Broilers компанияси Ўзбекистонда паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин. Бу ҳақда Gazeta.uz «Паррандасаноат» уюшмаси матбуот хизматига таяниб, хабар берди.
Қайд этилишича, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ва Ҳиндистоннинг Avee Broilers генетик компанияси Жиззах вилоятининг Зомин, Бахмал ва Ғаллаорол туманларида ҳамда Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида паррандачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишни режалаштиряпти.
Шартнома Ўзбекистон ва Марказий Осиё эҳтиёжлари учун 4 миллион бош ота-она шаклидаги паррандаларни етиштириш имконини бериши кутилмоқда. Бугунги кунда минтақанинг йиллик парранда гўштига бўлган талаби 1,2 миллион тонна ёки 5,5 миллион бошни ташкил этади. Шу билан бирга, Марказий Осиё Европа давлатларидан 200 минг тоннага яқин гўшт импорт қилади. Лойиҳанинг қиймати 43 миллион долларга баҳоланмоқда. Инвестицияларнинг бир қисми Ўзбекистон томонидан қопланади.
Биринчи босқичда, 2024−2025 йилларда, генетик бир хиллик туфайли белгилари авлоддан авлодга тўлиқ ўтадиган тоза насл паррандаларни етиштириш корхонаси ташкил этилади.
Иккинчи босқичда, 2025 йилда, битта инкубатория барпо этиш ва аждодлар галасини етиштириш йўлга қўйилади. Бу авлод наслининг кейинги авлоди аҳолига етказиб бериладиган паррандалар ишлаб чиқариши учун асос бўлади.
Avee Broilers ҳар йили 4 миллион бош наслли галани етиштиришга тайёрлигини маълум қилди, бу эса наслчилик материалларини Ўзбекистонга етказиб бериш учун транспорт харажатларини сезиларли даражада қисқартириши кутилмоқда.
«Бугунги кунда Европа давлатларидан келган ота-она галасининг логистика харажатлари ҳар бир бош учун 2 долларни ташкил қилади. Лойиҳа Ўзбекистонда амалга оширилса, ҳар бир бошнинг нархи 50 центни ташкил этади, бу эса Марказий Осиёда 5 миллион долларгача тежаш имконини беради», — дейилади хабарда.
Аввалроқ, паррандачилик корхоналарини 5 йил муддатга ер солиғидан озод қилиш ва парранда гўштини экспорт қилишга рухсат бериш ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:33
Ҳиндистонда уч кун ичида 10 та фил нобуд бўлди
01:52
Кашмир Ҳиндистонни махсус автономия мақомини тиклашга чақирувчи резолюцияни қабул қилди
11:56 / 06.11.2024
Инсон матонати: 22 йил давомида тоғни йўниб йўл очган одам
17:51 / 05.11.2024