Тошкентда коррупциявий жиноят содир этган мансабдорлар асосан қайси идораларда ишлагани айтилди
2024 йил 7 ойи мобайнида 217 нафар мансабдор шахс ва фуқаролар томонидан коррупциявий жиноятлар содир этганлиги юзасидан 185 та жиноят иши тергов қилинган.
22 август куни Тошкент шаҳар коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосарининг пойтахтда мансабдорлик ва коррупция жиноятларига қарши кураш борасида олиб борилаётган назорат тадбирлари ҳақидаги ҳисоботи тингланди.
Хусусан, пойтахт прокуратураси органларида 2024 йил 7 ойи мобайнида 217 нафар мансабдор шахс ва фуқаролар томонидан коррупциявий жиноятлар содир этганлиги юзасидан 185 та жиноят иши тергов қилинган.
Улар асосан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, олий, халқ таълими ва мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш, бандлик, молия, солиқ, энергетика, банк, ҳокимлик ходимлари, кадастр хизмати ва экология идораларнинг масъул ҳамда мансабдор шахслари ҳиссасига тўғри келган.
Коррупция ҳолатларини фош этиш ва айбдор шахсларга жазо муқаррарлигини таъминлаш борасида, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда 81 та тезкор тадбирлар ўтказилиб, барчаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Жиноят ишлари тергови доирасида 93 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.
Ҳисобот якунида қуйидаги масалалар бўйича кенгаш қарори қабул қилиниши таклиф этилди:
- пойтахтда тегишли идора ҳамда ташкилот мансабдор ва масъул шахслари томонидан содир этилаётган мансабдорлик, шу жумладан коррупциявий жиноятларга қарши курашда “қонун устувор - жазо муқаррар” тамойилига қатъий риоя қилиниши;
- коррупциявий жиноятларга қарши кураш билан бирга, уларни олдини олишга алоҳида эътибор бериб, тарғибот тадбирларини жадаллаштириш;
- оммавий ахборот воситалари, айниқса, телевидение ва ижтимоий тармоқларда коррупцияга қарши кураш, жазо муқаррарлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган тадбирларни кенг ёритиш;
- коррупциявий жиноятларга оид ишлар судда кўрилишида қонуний, адолатли жазо тайинланишида судларга кўмаклашиш.
Мавзуга оид
17:38 / 23.12.2024
Ўзбекистон жиноий даромадларни легаллаштириш рейтингида 81-ўринни эгаллади
16:35 / 23.12.2024
1 январга ўтар кечаси Тошкент метрополитени иш жадвали 2 соатга узайтирилади
18:02 / 21.12.2024
Фаолиятда қонун бузилиши, сертификатсиз ўқитувчилар ва норози ота-оналар – “NEWTON ACADEMY” ўқув маркази ҳақида нималар маълум?
18:36 / 20.12.2024