Ўзбекистон | 14:57 / 24.08.2024
1518
2 дақиқада ўқилади

Андижонда "Мебел комплекси" кичик саноат зонаси ташкил этилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг “Андижон вилоятида мебелсозликни ривожлантиришни янги сифат босқичига олиб чиқиш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги Уйғур маҳалласи ҳудудида мебел маҳсулотлари ишлаб чиқариш, кўргазма-савдо объектлари ва бошқа объектлар "кластер" усулида жойлашган "Мебел комплекси" кичик саноат зонасини (КСЗ) ташкил этиш кўзда тутилган.

КСЗни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш "Алоқа банк" АЖ маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Савдо-саноат палатаси ва Андижон вилояти ҳокимлиги "Алоқа" банки билан биргаликда ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда қуйидагиларни ўз ичига олган саноат зонаси концепциясини ишлаб чиқади:

  • ишлаб чиқариш цехлари (ангар), кўргазма павилионлари, очиқ ва ёпиқ савдо майдонлари, фурнитура ва бутловчи қисмлар савдо маркази ҳамда логистика марказини яратиш;
  • мебел маҳсулотлари учун импорт ўрнини босувчи хомашё, фурнитура ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш;
  • рақобатбардош мебел маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун таниқли хорижий брендларни жалб қилиш;
  • маҳаллий фурнитура ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчиларининг дилерлик марказларини очиш ва бошқалар.

Мавзуга оид