Спорт | 18:36 / 26.08.2024
4317
1 дақиқада ўқилади
Алишер Одилов — «Химки» футболчиси
Ўзбекистон олимпия жамоаси вингери Алишер Одилов фаолиятини Россия Премер-лигасида давом эттиради.
23 ёшли ҳужумчи «Химки» клубига ўтди.
«Пахтакор» тарбияланувчиси сўнгги мавсумларни «Олимпик»да ўтказди. Бу мавсумда Суперлигада 12 та ўйинда 3 та гол урди.
«Химки» бу мавсумда РПЛда 6 ўйинда 6 очко тўплаб, 11-ўринда бормоқда.