Ўзбекистон | 19:00 / 28.08.2024
9228
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкент Кимё халқаро университетида қабул давом этмоқда

Фото: Кимё халқаро университети

Тошкент Кимё халқаро университети Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 декабрдаги 1007-сон қарори асосида республикадаги биринчи нодавлат олий таълим муассасаси сифатида фаолият олиб боради.

Университет ISO 9001/2015 халқаро стандарти сертификатига эга бўлиб, бугунги кунда бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича сифатли олий таълим хизматларини кўрсатиб келмоқда.

Университет нодавлат олий ўқув юртлари орасида биринчилардан бўлиб битирувчилари мавжуд бўлган 16 та таълим дастури бўйича IQAA (Independent Agency for Quality Assurance in Education) ва KazSEE (Kazakhstan Association for Modern (Elite) Education) халқаро мустақил агентликларининг Таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги сертификатларини қўлга киритган.

Ҳудудларда ёшларни олий таълим тизимига кенг жалб қилиш ва уларни малакали мутахассис сифатида тайёрлаш мақсадида Университетнинг Наманган филиали ҳамда Самарқанд филиали фаолият юритиб келмоқда.

Олий таълим муассасасининг ҳамкор университетлар билан академик мобиллик дастурлари ҳам мавжуд. Университетда талабаларга “2+2”, “3+1”, “1+3”, “2+1+1” каби алмашинув таълим дастурлари имкониятини тақдим этиш орқали илғор замонавий билимларни олиш учун қулай шарт-шароитлар яратилган. Мазкур халқаро дастурларда таҳсил олган талабаларга бир вақтнинг ўзида Тошкент Кимё халқаро университетининг бакалавр ва магистр дипломлари берилади.

Университетда талабаларнинг назарий билимларини кучайтириш баробарида амалий кўникмаларини ҳам шакллантириш, мантиқий ва ижодий тафаккурини ривожлантириш мақсадида иқтисодиётнинг реал тармоқлари субъектлари билан академик ва амалиётга оид алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади. Ўқув жараёнларига нуфузли хорижий ва маҳаллий университетлар профессор-ўқитувчиларини, малакали мутахассис ва амалиётчиларни жалб этиш билан бирга, унинг инфратузилмаси ва моддий-техник базасини кучайтириш ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Бугунги кунда Тошкент Кимё халқаро университети битирувчилари иқтисодиётнинг турли тармоқларида, техник ва ижтимоий соҳаларда улкан муваффақиятларга эришиб келмоқда. Университетда олинган билим ва кўникмалар уларга мустаҳкам карьера қуришда амалий ёрдам бермоқда.

Бакалавриат босқичи

“2+2”, “3+1”, “1+3” қўшма ва талабалар алмашинуви дастурлари бўйича таҳсил олиш имконияти мавжуд бўлган хорижий университетлар ва таълим йўналишлари:

1.   Болгариянинг Варна менежмент университети

2.   Латвиянинг Рига техника университети

3.   Латвиянинг Туриба университети

4.   Туркиянинг Йилдиз техника университети

5.   Туркиянинг Истанбул Айдин университети

6.   Корея Республикасининг Ханянг университети

7.   Корея Республикасининг Гачон университети

8.   Корея Республикасининг Дэгу университети

9.   Корея Республикасининг Сунгшин аёллар университети

10.   Корея Республикасининг Сунгкюнкван университети

11.   Корея Республикасининг Чунгбук миллий университети

12.   Корея Республикасининг Чеонгжу университети

13.   Корея Республикасининг Коокмин университети

14.   Корея Республикасининг Пусан миллий университети

15.    Япониянинг Нагоя иқтисодиёт университети

16. Япониянинг Архитектура санъат академияси

17. Япониянинг Аояма Гакуин университети

18. Италиянинг Пескара университети

Магистратура босқичи

“1+1” талабалар алмашинуви дастурлари бўйича таҳсил олиш имконияти мавжуд бўлган хорижий университетлар ва таълим мутахассисликлари:

1.   Болгариянинг Варна менежмент университети

2.   АҚШнинг Рузвельт университети

3.   Малайзиянинг ИНТИ халқаро университети

4.   Австралиянинг Эдит Коуэн университети

Тошкент Кимё халқаро университетидаги барча таълим йўналишлари ва мутахассисликлари талабалари учун юқорида келтирилган хорижий университетларда қўшма ва алмашинув таълим дастурлари орқали таҳсил олиш имкониятлари яратилади.

Университетнинг хорижий ҳамкор университетларига ҳужжат топширишга қўйиладиган умумий талаблар:

-      фуқаролик паспорти ёки ID гувоҳномаси;

-      таълим бўйича ҳужжат (мактаб шаҳодатномаси ёки олий таълим дипломи/диплом иловаси);

-      электрон шаклдаги фотосурат (3,5×4,5 ҳажмда охирги 3 ойдаги);

-      хорижий тил билиш даражаси бўйича сертификат (бакалавриат ва магистратура бўйича талаб қилинадиган шартларга мувофиқ).

Тошкент Кимё халқаро университети – Сизнинг келажагингиз учун ишончли ҳамкор!

Биз билан биргаликда билим ва муваффақиятларга эришинг!

Ҳужжатлар қабули 2024 йилнинг 30 сентябрь санасига қадар онлайн шаклда қуйидаги платформалар орқали амалга оширилиши мумкин:

Бакалавриат: admission.kiut.uz

Магистратура: masters.kiut.uz

Мурожаат учун телефон: +99878 129-40-40 (ички рақам – 1).

Университетнинг расмий сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:

Web-page: www.kiut.uz 

Telegram: t.me/kiut_official

Facebook: facebook.com/kiut.uz

Instagram: instagram.com/kiut.uz_rasmiy_kanal

Реклама

Мавзуга оид