Тошкент метросининг ёпиқ вестибюллари очилмоқда
Айни вақтда «Миллий боғ» метро бекатининг иккинчи вестибюлини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳридаги «Миллий боғ» метро бекатининг иккинчи вестибюлини таъмирлаш ишлари бошланди.
Июл бошларида Kun.uz Тошкент метросининг «Миллий боғ», «Ғафур Ғулом», «Ўзбекистон», «Юнус Ражабий» ва «Машинасозлар» бекатларидаги иккинчи кириш-чиқиш жойлари ҳамон очилмагани тўғрисида ёзган эди.
Ўшанда пойтахт метрополитени ҳолатга муносабат билдириб, бундан 30-40 йил илгари барпо этилган Тошкент метрополитенининг ерости бекатларидан бештасининг иккинчи вестибюлларида қурилиш ишлари охирига етказилмаган ҳолатда фойдаланишга топширилганини маълум қилганди. «Ҳозирги кунга келиб, лойиҳалар бўйича тегишли хулосалар олинган бўлиб, қурилишни амалга оширувчи ташкилот аниқланиши учун бу лойиҳа тендерга жойлаштирилган», — дейилган эди муносабатда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган фото ва видеолардан кўриш мумкинки, ҳозирда «Миллий боғ» метро бекатининг иккинчи вестибюлини очиш ишлари амалга оширилмоқда.
«1992 йилда ёпилган метрога кириш йўли ҳозирда қайта тикланмоқда. Станция томонидан қурилиш ишлари эшитилмоқда, ташқарида эса шлакоблок плиталар олиб ташланган», — деб ёзади Telegram’даги «Ко дну» канали.
Gazeta.uz’нинг Тошкент метрополитени матбуот хизматига таяниб ёзишича, «Миллий боғ», «Машинасозлар», «Ўзбекистон», «Ғафур Ғулом» ва «Юнус Ражабий» станцияларининг иккинчи вестибюлини очиш режалаштирилмоқда.
2023 йил октябрда Тошкент метрополитени қошида очилган «Тошметротранс» МЧЖ лойиҳа институти томонидан барча ёпиқ вестибюлларни ишга тушириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилиб, давлат экспертизасига топширилгани маълум қилинганди. Ўшанда масъуллар экспертиза хулосаси олинганидан кейин, босқичма-босқич таъмирлаш ишлари билан барча ёпиқ вестибюллар 2024 йилнинг май ойигача очиб қўйилишини ваъда қилганди.
Мавзуга оид
16:35 / 23.12.2024
1 январга ўтар кечаси Тошкент метрополитени иш жадвали 2 соатга узайтирилади
10:44 / 17.12.2024
Тошкент метроси илк марта бир кунда 1 млн йўловчига хизмат кўрсатди
23:55 / 03.12.2024
Саудия Арабистони машинистсиз бошқариладиган дунёдаги энг узун метрони ишга туширди
10:12 / 22.11.2024