АҚШда тамаки маҳсулотларини сотиш қоидалари кучайтирилмоқда
Қўшма Штатларда 30 ёшгача бўлган шахслар энди тамаки маҳсулотларини фақат фотосуратли гувоҳнома тақдим этган ҳолда сотиб олишлари мумкин бўлади.
АҚШ озиқ-овқат ва дори-дармонлар сифати идораси (FDA) тамаки маҳсулотларини сотиш қоидаларини кучайтирди ва 30 ёшдан кичик бўлган истеъмолчилардан фотосуратли гувоҳнома кўрсатишни талаб қилди. Бу ҳақда 29 август, пайшанба куни идора маълум қилди.
Илгари ушбу қоида 27 ёшгача бўлган тамаки маҳсулотларини сотиб олишни хоҳловчиларга нисбатан қўлланган. Шу билан бирга, 21 ёшгача бўлган шахслар кириши мумкин бўлган жойларда жойлашган автоматларда тамаки сотишни тақиқлаш жорий этилди. Илгари бу 18 ёшгача бўлган ёшлар бориши мумкин бўлган жойларга тааллуқли эди.
АҚШда чекишдан келиб чиқадиган ўлим ҳолатларига қарши кураш
Сўнгги йилларда Қўшма Штатлар чекиш билан боғлиқ ўлимлар сонини камайтириш ва вояга етмаганлар томонидан электрон сигаретлардан фойдаланишни чеклашга қаратилган бир қатор чораларни кўрди, деб эслатади Reuters. Шундай қилиб, 2019 йилда мамлакатда тамаки маҳсулотларини харид қилишнинг энг паст ёши 18 ёшдан 21 ёшгача кўтарилди.
«Ўн йиллик илмий тадқиқотлар ёшларни тамаки истеъмолидан узоқлаштириш муҳимлигини кўрсатди», деди FDA вакили Брайан Кинг. Тегишли чора-тадбирлар билан тамакига қарам бўлиб қолган одамлар сонини камайтириш мумкин, дея қўшимча қилди у.
Америка пулмонологлар ассоциацияси (American Lung Association)маълумотларига кўра, Қўшма Штатларда йилига 480 000 киши чекишдан вафот этади. Шу тариқа, Қўшма Штатларда чекиш йўқ қилиниши мумкин бўлган ўлимнинг энг кенг тарқалган сабабларидан биридир.