Жаҳон | 00:03 / 30.08.2024
3795
2 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея Осиёда биринчи бўлиб иқлим тўғрисидаги қонун конституцияни бузаётганини тан олди

Мамлакат Конституциявий суди углерод нейтраллиги борасидаги миллий қонун базавий инсон ҳуқуқларига зидлиги тўғрисида қарор чиқарди.

Фото: Getty Images

Жанубий Корея Конституциявий суди иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича ҳукумат томонидан тасдиқланган режалар асосий қонунга мос келмаслигини маълум қилди. Осиё давлатлари орасида бу каби суд қарори биринчи марта қабул қилинмоқда, деб ёзади Yonhap агентлиги.

Маълумотларга кўра, Конституциявий суд углерод нейтраллиги борасидаги миллий қонун базавий инсон ҳуқуқларига зидлиги тўғрисида қарор чиқарган.

Республика ҳукумати 2030 йилга бориб атмосферага чиқариладиган карбонат ангидрид гази миқдорини 20218 йилга нисбатан 40 фоизга қисқартиришга ваъда берган, бироқ 2031 йилдан 2049 йилгача бўлган давр учун мақсадли кўрсаткичларни белгиламаган. Мамлакат олий суд инстанциясининг фикрича, Жанубий Корея ҳукумати иқлим ўзгаришига қарши кураш борасида етарлича чора-тадбирларни амалга оширмасдан, инсон ҳуқуқларини бузмоқда.

Агентликнинг қайд этишича, суд ўз қарорини фаоллар томонидан киритилган шикоятларга асосланиб қабул қилган. Даъвогарларнинг ҳисоблашича, 2030 йилгача ҳам зарарли газлар чиқарилишига қарши курашиш мақсадлари ҳам етарли эмас, бироқ судялар ушбу эътирозларга қўшилмаган.

Таъкидланишича, энди республика ҳукумати ва Миллий йиғин (парламент) 2026 йил 28 февралга қадар иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича қатъий чораларни қабул қилиши лозим.

Мавзуга оид