Ўзбекистон | 11:25 / 31.08.2024
1642
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон элчиси Франция ТИВга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси этиб тайинланган Нодир Ғаниев Франция давлат протоколи раҳбари ўринбосари Мэтью Кармонага ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

Фото: Дунё

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, бўлажак тадбирлар жадвалига оид масалалар муҳокама қилинди.

Франция давлат протоколи раҳбари ўринбосари Ўзбекистон элчисига икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил ривожлантириш йўлидаги фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Нодир Ғаниев олдин муваққат ишлар вакили, сўнгра 2023 йил октябр ойидан бошлаб Ўзбекистоннинг Швециядаги биринчи фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида ишлаб келган. У 2018-2023 йилларда Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонасини бошқарган ва Ҳиндистондаги элчи этиб тайинланган Сардор Рустамбоев ўрнига тайинланди.

Мавзуга оид