Тошкентда байрам муносабати билан арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилди
Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Мустақилликнинг 33 йиллиги олдидан Тошкент шаҳридаги “Авиасозлар” ҳамда “Эски Жува” деҳқон бозорларида савдо ярмаркалари фаолияти йўлга қўйилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари нисбатан арзонроқ нархларда сотилмоқда.
Ярмаркаларда сархил мевалар, сабзавот ҳамда полиз экинлари, шунингдек, тухум, гўшт, балиқ, ёғ, нон ва нон маҳсулотлари харидорларга ҳамёнбоп нархларда тақдим этилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълум қилишича, Тошкент шаҳри Яшнобод тумани “Авиасозлар” деҳқон бозоридаги арзонлаштирилган савдо ярмаркаси Бухоро вилоятидан келтирилган қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдирилган.
Пойтахтимиздаги “Эски Жува” деҳқон бозорида ҳам арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ишга туширилиб, расталарга Қашқадарё вилоятидан олиб келинган маҳсулотлар жойланган.
Масъулларнинг таъкидлашича, савдо расталари ҳар куни янги ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдирилмоқда, егуликларнинг сифати устидан доимий назорат олиб борилмоқда.
Пластик карталар орқали ҳам олди-сотди ишлари йўлга қўйилган.
Мавзуга оид
14:04 / 22.09.2024
Тошкентда катта тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи 19 ёшли қизнинг ҳаётига зомин бўлди
07:30 / 21.09.2024
Тошкентда машинасини сотишни айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди
14:28 / 20.09.2024
Сергелида BYD уриб юборган ўқувчи қиз вафот этди
12:20 / 20.09.2024