Жаҳон | 14:42 / 02.09.2024
3591
1 дақиқада ўқилади
Германия Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини топширди
Янги разведкачи учувчисиз учиш аппаратлари ҳам янги ёрдам пакетига киритилган.
Германия Украинага IRIS-T ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини топширди.
Бу ҳақда Германия ҳукумати веб-сайтидаги хабарда айтилган.
Комплекслар Киевга янги ҳарбий ёрдам пакетининг бир қисми сифатида етказилиб берилди.
Тўпламга қуйидагилар ҳам кирди: Bergepanzer 2 эвакуация машинаси, 26 та «Вектор» разведкачи учувчисиз учиш аппаратлари, 6 та муҳандислик экскаватори, 14 000 та 155 мм снарядлар, 55 000 та биринчи тиббий ёрдам тўплами ва милтиқлар.