Жаҳон | 12:24 / 02.09.2024
13306
3 дақиқада ўқилади

Путин: Украина Ғарб геосиёсий амбицияларини амалга оширишда айирбошлаш воситасига айланди

Россия Федерацияси президенти Мўғулистонга ташрифи арафасида «Оноодор» мўғул газетасига интервю берди.

Фото: Reuters

Украина Ғарбнинг геосиёсий амбицияларини амалга оширишда айирбошлаш воситасига айланди.

Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путиннинг Мўғулистонга ташрифи арафасида «Оноодор» мўғул газетасига берган интервюсида айтиб ўтди. Ёзма суҳбат матни Кремл матбуот хизмати томонидан тақдим этилди.

Давлат раҳбари Вашингтоннинг Россияга қарши мақсадли сиёсати Украинадаги драматик воқеаларга олиб келганини маълум қилди. Ғарб сиёсатчилари ўнлаб йиллар давомида Украинада «миллий ва антироссия ташкилотларини» молиялаштириб, Киев устидан тўлиқ назорат ўрнатишга интилди, дея таъкидлаб ўтди Путин.

Россия раҳбарининг сўзларига кўра, улар «Россия Федерацияси Украина ва унинг мавжудлигининг асосий хавфи концепциясини илгари суриб, РФни абадий душман сифатида кўрсатди. «Аслида, Украина Ғарбнинг геосиёсий амбицияларини амалга оширишда айирбошлаш воситаси бўлди», деди давлат раҳбари.

Шу билан бирга, Путиннинг таъкидлашича, ташқи ва ички омиллар мажмуаси Украинадаги воқеалар ривожига жиддий таъсир кўрсатган. 

Совет раҳбарларининг миллий-ҳудудий масала бўйича қарорлари оқибатлари ҳам салбий рол кўрсатди, деб ҳисоблайди Путин. 

Президентнинг сўзларига кўра, 1917 йилги инқилобдан кейин Украинани ташкил этиш жараёни бошланган, ўшанда бу ҳудудда фаолияти узоқ давом этмаган, аниқ чегаралари бўлмаган квазидавлат тузилмалари пайдо бўлди.

«Келажакда СССРда иттифоқ республикаларининг чегаралари ўзбошимчалик билан» пролетар заруратга асосан ўзгартирилди. Шундай қилиб, асосан руслар яшаган саноатга ихтисослашган Донбасс Украинага ўтказилди. Кейин, И.В.Сталин Улуғ ватан уруши арафасидан ва ундан кейин, Совет иттифоқининг ажралмас қисми сифатида Украина таркибига аввал Полша, Руминия ва Венгрияга тегишли бўлган баъзи ерларни қўшди. 1954 йилда Н.С.Хрушчев РСФСРнинг бир қисми бўлган Қримни Украинага совға қилиб юборди», деб таъкидлади президент. 

Путин совет раҳбарлари ўша даврнинг геосиёсий воқеликлари шароитида ҳаракат қилганига эътибор қаратди, аммо улар «СССР сунъий тузилган ички маъмурий чегаралар бўйича парчаланиши ҳақида ўйламаган».

Путин шунингдек, 2014 йилда АҚШ ва унга яқин давлатлар Украинада давлат тўнтариши ташкил қилгани, унинг ғоячилари ва асосий иштирокчилари «радикал неонацистик гуруҳлар» бўлганини, кейинчалик улар мамлакатнинг давлат курсини белгилай бошлаганини эслатди.

«Кўп йиллар давомида Донбасснинг миллионлаб тинч аҳолиси Киев режими томонидан геноцид, ўққа тутиш ва блокадага учради. Украинада русча ҳамма нарсага нафрат расмий мафкурага айланди. Рус тилига янги чекловлар киритилди», - дейди Россия раҳбари.

Мавзуга оид