Президент йиғилишида ишдан олинган Мингбулоқ тумани ҳокими янги лавозимга тайинланди
Нуршод Худойбердиев Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасида иш бошлайди.
Худойбердиев Нуршод Нурмаматович Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, тайинлов Республика қишлоқ хўжалиги вазирининг тегишли буйруғи билан амалга оширилган.
Нуршод Худойбердиев 1983 йилда Наманган вилояти, Янгиқўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2004 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Наманган вилояти «Сувназорат» инспекциясида турли лавозимларда ишлаган. 2015-2016 йилларда Мингбулоқ тумани, Зардарё ирригация тизими бошқармаси бошлиғи бўлган. 2016-2017 йилларда «Норин-Сирдарё» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, 2017-2019 йилларда «Норин-Сирдарё» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият кўрсатган.
Нуршод Худойбердиев 2019 йилдан 2024 йил август ойига қадар Наманган вилояти Мингбулоқ тумани ҳокими лавозимида ишлаган.
2024 йил 17 июл куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда иқтисодий ўсиш суръатлари бўйича ўтказилган видеоселекторда бир неча туманлар раҳбарлари қаторида Нуршод Худойбердиев ҳам лавозимидан озод этилган эди.
Мавзуга оид
16:31 / 10.01.2025
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
10:26 / 10.01.2025
Поп тумани ФВБ бошлиғи тезкор тадбирда 160 минг доллар билан қўлга олинди
14:46 / 03.01.2025
Эркин Муҳиддинов яна янги ишга ўтди
15:06 / 28.12.2024