Корея ўзбекистонлик ёшларни халқ табобатига асосланган фармацевтика соҳасида ўқитишни режалаштирмоқда
Жанубий Кореянинг Кёнсан-Пукдо провинцияси вице-губернатори Ким Ҳак Хонг бошчилигидаги делегация Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов билан учрашди.
Жанубий Кореянинг Daegu Haany университети Бухоро давлат тиббиёт институтида халқ табобати асосида илмий тадқиқотга асосланган ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, ўзбекистонлик ёшларни халқ табобатига асосланган фармацевтика соҳасида ўқитиш, Бухорода қирол Сежонг корейс тили марказини очиш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда.
Мулоқот чоғида икки давлат ўртасидаги алоқаларга юқори баҳо берилиб, мазкур лойиҳа доирасидаги вазифалар, шунингдек, истиқболда Daegu Haany University билан ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин бўлган йўналишлар юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида томонлар ўртасида англашув меморандуми имзоланди.
Мавзуга оид
08:21 / 16.12.2024
Кореядаги ўзбекистонликлар иш жойини ташлаб кетгани туфайли кафиллардан 2 млрд сўм ундирилди
08:10 / 30.11.2024
Кореяга ишлаш учун борган икки ўзбекистонлик иш жойидан қочиб кетди
11:10 / 10.10.2024
Фуқарони Кореяга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
14:20 / 07.10.2024