Жаҳон | 19:42 / 04.09.2024
4124
2 дақиқада ўқилади

Хитойда ишчилар ортиқча тўланган маошларини қайтариши керак — ОАВ

Иш ҳақини қайтариб олиш орқали давлат компаниялари ҳукуматнинг ижтимоий ва даромадлар тенгсизлигини бартараф этишга қаратилган «умумий фаровонлик» кампаниясига қўшилиши мумкин.

Фото: Bloomberg

Хитойдаги энг йирик ўнта фонддан бири бўлган China Merchants FM ўз ходимларидан охирги беш йил давомида тўланган 3 миллион юанни (421 минг доллар) қайтаришни сўради, деб хабар беради Reuters.

Қайд этилишича, маошга қўшиб тўланган мазкур маблағлар ҳукуматнинг иқтисодий тенгликни илгари суришга йўналтирилган янги ташаббусидан ошиб кетган. Шу боисдан фонд раҳбарияти топ-менежерлардан 2019 йилдан 2023 йилга қадар ҳар йил учун тўланган ортиқча 3 миллион юан маблағларни қайтаришни сўрамоқда.

Иш ҳақини қайтариб олиш орқали давлат компаниялари ҳукуматнинг иқтисодий ўсиш суръатлари секинлашиши туфайли ижтимоий ва даромадлар тенгсизлигини бартараф этишга қаратилган «умумий фаровонлик» кампаниясига қўшилиши мумкин.

Ҳукумат молиявий элита ўртасидаги ғайриоддий турмуш тарзини шу тарзда қайтармоқда. Фонд менежерлари қимматли қоғозлар бозори ёмон кўрсаткичга тушиб кетган бўлса-да юқори даромадлари сабаб диққат марказига тушиб қолди.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Миллий аудиторлик офисидан China Merchants FM’га ташриф буюрган. Аудиторларнинг ҳисоблашича, айрим фирмаларнинг маошлари ҳаддан ортиқ юқори ва улар лимит ўрнатиб, ортиқча тўланган пулларни қайтаришни талаб қилмоқда.

Маълумотлар шуни кўрсатадики, юқори лавозимли раҳбарлар, савдо ва инвестиция менежерларининг асосий маошлари 1,6 миллион юандан 6 миллион юангача.

Мавзуга оид