Мирзиёев ХХР билан ҳамкорлик салоҳиятини амалга ошириш тарафдори эканини билдирди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 5 сентябр куни Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Тянцзин шаҳри партия қўмитаси котиби Чэн Минэр бошчилигидаги Хитой Халқ Республикаси делегациясини қабул қилди.
Учрашув бошида Чэн Минэр давлат раҳбарига Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Олий даражадаги келишувларга мувофиқ Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва амалий шерикликни, айниқса, фаол ҳудудлараро мулоқот доирасида янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Кейинги йилларда Ўзбекистон-Хитой дўстлик ва ҳар қандай шароитда ҳам стратегик шериклик муносабатларида юксак даражага эришилгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Тянцзин шаҳрининг етакчи компаниялари билан савдо, саноат, "яшил" энергетика, қурилиш ва инфратузилмани модернизация қилиш, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, фармацевтика ва бошқа соҳаларда кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Инновациялар, таълим ва маданият соҳаларида алмашинув дастурларини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Ўзбекистон ҳудудлари ва Тянцзин шаҳри ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
19:15 / 11.01.2025
Хитой ва Британия олти йиллик танаффусдан кейин молиявий-иқтисодий соҳадаги музокараларни қайта бошлади
11:03 / 11.01.2025
Хитойда янги тренд: ота-оналар фарзандларини мактабга олиб бориш учун курер ёлламоқда
10:56 / 11.01.2025
Трампга Гренландия нима учун керак?
16:56 / 10.01.2025