Ўзбекистон | 11:32 / 10.09.2024
943
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон ва Эстония ўртасида юкларни автомобилда халқаро ташиш тўғрисида битим тасдиқланди
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон ҳукумати билан Эстония ҳукумати ўртасида йўловчилар ва юкларни автомобилда халқаро ташиш тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Битим 2024 йил 29 январда Брюссел шаҳрида имзоланган.
Транспорт вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.
Мавзуга оид
17:28 / 13.11.2024
Эстония Россия билан чегарада «дронлардан ҳимоя девори»ни қуради
21:41 / 08.11.2024
Киевга ҳужум вақтида Россия дрони Эстония элчиси яшайдиган уйга келиб урилди
23:37 / 17.10.2024
Эстония қримтатарларнинг депортациясини геноцид деб тан олди
23:57 / 13.09.2024