Хоразмда 4 туп дарахт кесган шахс жарима ва зарар учун 27,8 млн сўм тўлайди
Табиатга етказилган зарар салкам 11 млн сўм ҳисобланган. Шунингдек, фуқаро БҲМнинг 50 баробари миқдорида жаримага тортилган.
Хонқа туманида яшовчи фуқаро 4 туп павлонияни кесгани учун жаримага тортилган ва унга табиатга етказилган зарар ҳам ҳисобланган. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Хоразм вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Хонқа туман бўлими давлат инспекторлари томонидан навбатдаги назорат рейд тадбири ўтказилган.
Рейд давомида фуқаро Т.Б. томонидан 4 туп павлония дарахтини қонунга зид тарзда кесганлик ҳолати аниқланган. Оқибатда, табиатга 10 млн 880 минг сўм миқдорида зарар етказилган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан МЖТКнинг 79-моддаси 1-қисмига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳуқуқбузар базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари — 17 миллион сўм миқдорида жаримага тортилган.
Мавзуга оид
17:08
Олимлар кўзгу ёрдамида дарахтларнинг ўсишини тезлаштиришга муваффақ бўлди
07:20 / 20.09.2024
Дарахтларни кесиш ва қасддан қуритиш учун жарималар оширилади
18:40 / 18.09.2024
Урганч давлат университети томонидан ўтказилган тендерда қонунбузилиши аниқланди
07:29 / 06.09.2024