Ўзбекистон | 21:20 / 12.09.2024
4861
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Туркия ташқи ишлар вазири ва Миллий разведка хизмати директори билан учрашди

Учрашувда стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 12 сентябр куни Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан, ички ишлар вазири Али Ерлиқоя ва Миллий разведка хизмати директори Иброҳим Қалин билан учрашди.

Президентнинг жорий йил 6-7 июн кунлари Туркияга қилинган расмий ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Бугун икки давлат вазирлари ва идоралари раҳбарлари ўтказган қўшма учрашувнинг самарали натижалари юқори баҳоланди. Қабул қилинган «йўл харитасига» мувофиқ мунтазам ва тизимли алоқаларни давом эттириш, бундай музокаралар формати ва кун тартибини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суриш масалалари муҳокама этилди. Хавфсизликка замонавий таҳдид ва хатарларга қарши курашиш бўйича идоралараро ҳамкорликни кучайтириш ва қўшма тадбирлар ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, минтақавий ҳамкорлик ва халқаро ташкилотлар доирасидаги шерикликнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Мавзуга оид