Фан-техника | 21:52 / 13.09.2024
3891
1 дақиқада ўқилади

Apple ўғирланган эҳтиёт қисмлар ўрнатилган iPhone қурилмаларини блоклашни бошлайди

Фойдаланувчининг аккаунтига энди iPhone қурилмасидаги аккумулятор, камера, экран каби эҳтиёт қисмлар серия рақамларига оид маълумотлар ҳам бириктирилади.

Фото: AP

Apple таъмирлаш вақтида ўғирланган қурилмаларнинг эҳтиёт қисмлари ўрнатиладиган телефонларни блоклашни бошлайди.

Янги функцияга 16 сентябр куни тақдим этиладиган iOS 18 операцион тизими эга бўлади. Фойдаланувчининг аккаунтига энди iPhone қурилмасидаги аккумулятор, камера, экран каби эҳтиёт қисмлар серия рақамларига оид маълумотлар ҳам бириктирилади.

Activation Lock ёки Lost Mode функциялари фаоллаштирилган бўлса, таъмирланган қурилма ёқилган вақтда унга ўрнатилган эҳтиёт қисм ўғирланган экани аниқланади ва фойдаланувчидан паролни киритиш талаб этилади.

iOS 18 операцион тизими 20 сентябрдан сотувга чиқадиган iPhone 16 сериясидаги янги моделларга ўрнатилади.

Эслатиб ўтамиз, 9 сентябр куни It’s Glowtime тақдимоти доирасида Apple янги смартфонларини тақдим этганди: iPhone 16, iPhone 16 Plus, iPhone 16 Pro ва iPhone 16 Pro Max.

Мавзуга оид