«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли қурилишида Қирғизистон улуши маълум бўлди
Қирғизистон ҳукумати 2025-2027 йилларга мўлжалланган бюджетда темирйўл ҳиссасини тақсимлади.
Қирғизистон Республикаси «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли қурилишига 11 миллиард қирғиз сўми (≈131 млн доллар) сармоя киритади. Бу ҳақда Қирғизистон Молия вазирлиги тақдим этган 2025 йилги давлат бюджети лойиҳасида белгиланган.
Ҳужжатга кўра, 2025-2027 йилларга мўлжалланган қўшма лойиҳа компаниясининг устав капиталига Қирғизистон томонининг ҳиссаси қуйидагича тақсимланади: 2025 йилда 2 миллиард 418 миллион қирғиз сўми, 2026 йилда 4 миллиард 291 миллион қирғиз сўми, ҳамда 2027 йилда - 4 миллиард 374 миллион қирғиз сўми. Умумий инвестиция ҳажми 131,39 миллион долларни ташкил этади.
2024 йил 6 июн куни Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида темирйўл лойиҳасини амалга оширишга кўмаклашиш бўйича келишув имзоланган ва молиялаштириш масаласи ҳал этилган эди. Жогорку Кенеш келишувни 19 июнда, президент Садир Жапаров эса 27 июнда имзолаган.
Аввалроқ, «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли қурилиши 2024 йил октябр ойида бошланиши, лойиҳанинг умумий қиймати 4 миллиард 700 миллион долларга баҳолангани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
10:43
Қирғизистон айрим Кўрфаз давлатлари фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди
22:20 / 26.12.2024
Хитойда охирги йиллардаги иқтисодий ўсиш ёлғон бўлганми?
18:45 / 26.12.2024
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик гидроэлектр станциясини қуради
19:57 / 25.12.2024