Эрон Chamran-1 сунъий йўлдошини орбитага муваффақиятли чиқарди
Оғирлиги 60 килограммни ташкил этадиган сунъий йўлдошнинг асосий вазифаси орбитал манёврчанлик технологиясини текшириш учун дастурий ва аппарат таъминотларини синовдан ўтказишдан иборат.
Эрон 550 километр баландликдаги орбитага учирилган Chamran-1 сунъий йўлдошидан илк сигналларни қабул қилиб олди, деб хабар беради IRNA.
Қайд этилишича, 14 сентябр куни тонгда Chamran-1 типидаги тадқиқот сунъий йўлдоши Qaem-100 ташувчи ракетаси ёрдамида космосга муваффақиятли учирилган ва 500 километр баландликдаги орбитага чиқарилган.
Оғирлиги 60 килограммни ташкил этадиган сунъий йўлдошнинг асосий вазифаси орбитал манёврчанлик технологиясини текшириш учун дастурий ва аппарат таъминотларини синовдан ўтказишдан иборат.
Чарман-1 тадқиқот сунъий йўлдоши Эрон электрон саноати (IEI) ёмонидан мамлакат Авиация-космик институти билан ҳамкорликда яратилган.
Таъкидланишича, қаттиқ ёқилғида парвоз қилувчи Qaem-100 ташувчи ракетаси Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси Ҳарбий-космик кучлари мутахассилари томонидан яратилган бўлиб, у иккинчи орбитал миссиясини муваффақиятли якунлади.
Мавзуга оид
19:06 / 22.12.2024
Асаднинг қулаши — Эрон ташқи сиёсатидаги муваффақиятсизлик
21:22 / 21.12.2024
SpaceX ракетаси Жанубий Кореянинг разведка аппаратини орбитага учирди
14:52 / 20.12.2024
Эрон Ўзбекистоннинг қатор маҳсулотларига экспорт учун рухсатнома беради
16:32 / 19.12.2024