Ўзбекистон | 17:00 / 17.09.2024
2590
6 дақиқада ўқилади

ICTWEEK 2024: 5G инновацияларидан 5.5G тезликлари сари 

2024 йил 17 сентябрдан 20 сентябрга қадар Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги йирик тадбир - ICTWEEK Uzbekistan 2024 бўлиб ўтмоқда. ICTWEEK’нинг узоқ муддатли ҳамкори сифатида Huawei компанияси 5G тармоқларида сунъий интеллект иловаларига асосланган «New Calling» оптик тармоқларнинг янги авлоди, Wi-Fi 7 технологиялари ҳамда маҳаллий алоқа операторлари фойдаланувчиларига янги турдаги хизматлар ва тажрибаларни тақдим этиш имконини берувчи янги ечимлар ва технологияларни тақдим этади.

Фото: ICTWEEK 2024

17 дан 20 сентябр кунлари CАЕх кўргазмалар марказида ICTWEEK 2024 - Ўзбекистон АКТ соҳасидаги асосий тадбирларидан бири бўлиб ўтмоқда. Huawei ҳар йил ҳафтанинг асосий тадбирларида, жумладан, ICТ EХPО 2024 кўргазмасида иштирок этади. Шунингдек, Huawei компанияси биринчи маротаба Huawei ICT Talent Summit - кенг кўламли таълим саммитини ўтказмоқда. 18 сентябр куни давлат сектори, халқаро ташкилотлар, Ўзбекистон олий таълим муассасалари вакиллари, Huawei компанияси ва АКТ йўналиши талабалари интеллектуал келажакни илгари суриш учун рақамли иқтидорлар трансформациясини муҳокама қиладилар.

ICТWЕЕK 2024 очилиш маросимида Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги бош директори Чен Сзякай табрик сўзи билан ўз чиқишини бошлади. У ўз нутқида ICТWЕЕK Uzbekistan тадбири нафақат маҳаллий даражада, балки халқаро миқёсда ҳам соҳа мутахассислари ва аҳоли учун технологик инновацияларни намойиш этиш учун муҳим майдон эканлигини таъкидлади. «Биз 5 йил олдин ICТWЕЕK 2019 да Ўзбекистонда 5Gнинг биринчи қадамларининг гувоҳи бўлдик. Маҳаллий алоқа операторлари билан биргаликдаги саъй-ҳаракатлар кўмагида  2021 йилдан бошлаб мамлакатда 5G алоқа тармоқлари муваффақиятли тарзда ривожланмоқда. Бугунги кунда тармоқларнинг кейинги ривожланиши учун рақамли инфратузилма шаклида мустаҳкам пойдевор қўйилган бўлиб, бу ерда тармоқ ўзининг тармоқ, булут ва сунъий интеллект имкониятларини янги фойдаланувчилар тажрибаси ва вертикал саноат учун бирлаштириши мумкин бўлади. Ўз навбатида, биз «Рақамли Ўзбекистон - 2030» стратегиясига таянган ҳолда ва АКТ соҳасидаги истеъдодларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаган ҳолда инновациялар орқали мамлакатнинг рақамли трансформациясига ҳисса қўшишда давом этамиз”.

Huawei стенди ICТWЕЕК 2024 кўргазмасида телекоммуникация саноати, иқтисодиётнинг турли соҳалари, саноат ва жамият учун ечимлар ҳамда технологияларни тақдим этиб, ақлли рақамли дунё имкониятларини намойиш этади.

Алоқа операторлари уй тармоқлари ва кичик ва ўрта бизнес корхоналари фойдаланувчилари учун гигабит тезликларни тақдим этувчи янги FTTR ечимлари билан танишиш, шунингдек, хизматлар сифатини ошириш ва рақамли келажакка бир қадам яқинлашиш имконини берувчи Сунъий Интеллектга асосланган кол-марказларнинг хизматлари ҳақида билиб олишлари мумкин бўлади.

Ташриф буюрувчилар реал вақт режимида кўзойнаксиз 3D илова хизматларини (Glasses-Free 3D for New Services) синаб кўра оладилар, улар юқори тезликлар ва 5G тармоқларининг паст кечикишини инобатга олган ҳолда кўнгилочар ва ижтимоий соҳаларга, масалан, тиббиёт ёки таълимга янги тажриба олиб киришга қодир. Компания мутахассислари эса юқори сифатли хизматларнинг кенг тўплами туфайли анъанавий овозли хизматларни 5G тармоқларида UHD видео чақирувларига ўзгартириб берувчи, интеллектуал таржима қилиш, мижозларга интеллектуал хизмат кўрсатиш имконини берувчи, контент алмашишни соддалаштирувчи ҳамда масофавий ўзаро алоқани бойитадиган «Nеw Cаlling» технологияларининг имкониятларини синаб кўришга ёрдам беради.

Стендда таълим, давлат хизматлари, молия сектори, ишлаб чиқариш, электр тармоқлари ва жамоат жойларида, масалан, аеропортларда Wi-Fi 7 технологияларини қўллашнинг турли сценарийлари тақдим этилган. Wi-Fi 7 симсиз алоқа, юқори тезлик ва юқори хавфсизликни ўзида мужассам этади.

Интеллектуал антенна 3.0 технологияси мунтазам тарзда оптимал қувватни сақлаб, фойдаланувчиларни кузатиб бориш имконини беради.

Huawei Cloud бўлими булутли архитектура ва технологик инновациялар турли соҳаларда, жумладан, ОАВ ва кўнгилочар, электрон тижорат ва чакана савдо, интернет-молия, телекоммуникациялар ва ақлли транспорт воситаларида бизнесни ўзгартириш ҳамда операцион самарадорликни оширишга ёрдам берадиган сценарийларни тақдим этади. Хизмат кўрсатиш соҳаси учун Интеллектуал ечимлар бўйича экспертлар Huawei Mobile Money — оддий ва ишончли молиявий бошқарув учун «Super APP» иловасини яратиш учун зарур воситалар тўпламига эга бўлган илованинг ечимини намойиш этади.

Интеллектуал қурилмалар ишқибозлари учун компания Pura 70 серияли HUAWEI камерофони, ҳаракат чоғида юқори тезликдаги тасвирга олиш ва инновацион телефотообъектив каби технологик янгиликларни тақдим этади. Смартфон Kunlun Glass ойнасининг иккинчи авлоди билан жиҳозланган бўлиб, у девайснинг олд юзасида ҳам, орқа панелида ҳам ишлатилади. Шунингдек, ташриф буюрувчилар нова 12 серия смартфонлари билан танишишлари мумкин, у нафақат юқори автономияни, балки минимал кечикиш билан кучли ўйин процессорини, «суперқурилма» функциясини ва кўплаб фойдали хизматларга эга бўлган ажойиб ишлайдиган EMUI 14 интерфейсини таклиф қилади.

ICТWЕЕК 2024’нинг «Gold Partner»и сифатида Huawei компанияси барчани кўргазма зонасига ташриф буюришга, шунингдек, 2024 йил 18 сентябрда бўлиб ўтадиган «Huawei ICT Talent Summit» таълим саммитида иштирок этишга таклиф қилади. Саммитда АКТ соҳасида рақамли кўникмаларни ривожлантириш ва ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлашнинг асосий масалалари муҳокама қилинади, шунингдек, таълим соҳаси учун рақамли технологияларнинг сўнгги ютуқлари тақдим этилади. Талабалар «ICT Competition 2024-2025» танловининг IT йўналишлари ва тафсилотлари билан етакчи университетларда Huawei ICT Academy фаолияти билан танишишлари мумкин бўлади.