АҚШ ФЗТ 2020 йилдан бери биринчи марта асосий ставкани пасайтирди
Базавий фоиз ставкаси йиллик 4,75-5,25 фоизгача пасайтирилди. Бунгача у бир йилдан кўпроқ вақт давомида сўнгги 20 йил ичида энг юқори даражада эди.
Мамлакатнинг марказий банки бўлиб хизмат қилувчи АҚШ Федерал захира тизими (ФЗТ) базавий фоиз ставкасини 50 пунктга — йиллик 4,75–5,25 фоизгача пасайтирди. Бу ҳақда ташкилотнинг 18 сентябр, чоршанба куни чоп этилган пресс-релизида айтилади.
Базавий фоиз ставкаси бир йилдан кўпроқ вақт давомида 20 йил ичида энг юқори даражада бўлди. Унинг даражаси йиллик 5,25-5,5 фоизни ташкил этди. Фоиз ставкаларини ошириш сиёсати Федерал захира тизими томонидан максимал бандликка эришиш ва инфляцияни икки фоизга камайтириш, кейин эса мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилди. Ташкилотнинг пресс-релизида ушбу мақсад сари олға силжиш қайд этилган, бироқ айни пайтда инфляция даражаси «бироз юқори»лигича қолмоқда», дейилади нашрда.
ФЗТ 2022 йилнинг март ойида АҚШда рекорд даражадаги инфляция туфайли ставкаларни оширишни бошлади. Бу давр мобайнида курс кетма-кет 11 марта кўтарилди. ФЗТнинг навбатдаги ставка бўйича йиғилиши 6-7 ноябр кунлари бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
23:13 / 21.09.2024
Ҳаррис сайлов кампаниясида Трампдан уч баробар кўп маблағ тўплади — ОАВ
20:40 / 21.09.2024
Шимолий Кореяга қочиб ўтган америкалик аскар шармандаларча армиядан ҳайдалгани маълум бўлди
17:10 / 21.09.2024
АҚШда “полициячи” робот жиноятчини тутиб берди
16:27 / 21.09.2024