Венгрия ЕИнинг миграция қоидаларидан воз кечмоқчи
Будапешт Нидерландия ортидан Европа Иттифоқининг бошпана бериш қоидаларидан чиқиш ниятида эканлигини эълон қилди. Бироқ, бунда иккала давлатнинг ҳам муваффақият қозониши даргумон.
Венгрия Нидерландия ортидан Европа Иттифоқи миграция қоидаларига риоя қилишдан бош тортиш ниятини эълон қилди. Бу ҳақда 18 сентябр, чоршанба куни Венгрия Европа ишлари вазири Янош Бока маълум қилди.
«Ноқонуний миграцияга қарши қатъий чоралар кўриш керак», деб ёзган вазир X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида. Шу сабабли Будапешт Европа Иттифоқининг бошпана бўйича қоидаларидан чиқиш учун Еврокомиссияга мурожаат қилмоқчи. Аввалроқ Нидерландия Европа идорасига худди шундай сўров юборган эди. Нидерландиянинг энг йирик ўнг қанот популистик Озодлик партияси (PVV) раҳбари Герт Вилдерс «бу янги шамол эсиб бораётганидан далолат», деди.
Нидерландия ва Венгрия ўз ташаббуси билан муваффақият қозониши даргумон. Ушбу давлатларни Европа Иттифоқи миграция тизимидан чиқариб ташлаш учун унинг барча 27 аъзосининг розилиги талаб қилинади.
Бош вазир Виктор Орбан бошчилигидаги Венгриянинг ўнг қанот популистик ҳукумати кўп йиллардан бери муҳожирларга қарши сиёсат олиб боради ва шунинг учун Европа комиссияси билан доимий зиддиятда. Будапешт айни дамда Европа суди томонидан ўзининг чекловчи бошпана сиёсати туфайли қўйилган 200 миллион евро миқдоридаги жаримани тўлашдан бош тортмоқда. Шунинг учун Брюссел бу пулни Европа Иттифоқининг Венгрияга бўлажак тўловларидан олиб қўймоқчи.
Мавзуга оид
13:09
Мигрантлар аллақачон Россиядан бошқа томонга қарамоқда – россиялик губернатор
18:22 / 24.12.2024
Россиядаги мигрант болаларга рус тили имтиҳони қачондан бошланиши белгиланди
17:05 / 24.12.2024
АҚШда сўнгги 4 йилда 749 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
17:57 / 23.12.2024