Гуржистонда сайловлардаги қонунбузарликлар ЕИ билан визасиз режимга таҳдид солиши мумкин
Гуржистонда бўлажак сайловлардаги қонунбузарликлар унинг ЕИ билан визасиз режимининг тўхтатилишига олиб келиши мумкин, деди ЕИнинг Тбилисидаги элчиси Герчинский.
Европа Иттифоқи мамлакатда бўлажак парламент сайловлари адолатсиз ўтказилса, Гуржистон билан визасиз режимни тўхтатиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда 20 сентябр, жума куни ЕИнинг Тбилисидаги элчиси Павел Герчинский маълум қилди. «Барча вариантлар, жумладан, Гуржистон учун визасиз режимни вақтинчалик тўхтатиб туриш ҳам муҳокамада», — дея унинг сўзларини келтиради ОАВ.
Герчинскийнинг эслатишича, 2020 йилда Беларусдаги президентлик сайловларидан сўнг Европа Иттифоқи унга қарши айнан сохталаштиришлардан сўнг янги санкциялар жорий қилган. «Агар Гуржистондаги сайловлар эркин ва адолатли деб тан олинмаса, Европа Иттифоқи Беларусга нисбатан кўрилган чоралар каби чоралар кўриши мумкин», деди у журналистларга.
АҚШ Гуржистонда «демократияга путур етказилгани» учун санкциялар киритди
АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) Гуржистондаги «асосий эркинликларга, жумладан, сўз эркинлигига путур етказган» шахсларга нисбатан санкциялар жорий қилди. Чеклов чоралари ҳақида 16 сентябр куни Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Чекловлар «тинч намойишчилар ва сиёсий мухолифларга қарши шафқатсиз репрессиялар» билан боғлиқ Гуржистон ҳукуматининг икки мансабдор шахсига ҳамда йиғилишлар ва сўз эркинлигини зўравонлик билан бостиришда бевосита ёки билвосита иштирок этган икки хусусий шахсга нисбатан қўлланган.
Рўйхатда Гуржистон Ички ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича департаменти раҳбари Звиад Харазишвили ва унинг ўринбосари Милери Лагазаури бор. Бундан ташқари, рўйхатга ўта консерватив россияпараст Alt-Info («Альт-инфо») платформаси етакчилари Зураб Махарадзе ва Константин Моргошия ҳам киритилган.
Вашингтонга кўра, биринчи иккиси «чет эл агентлари» қонунига қарши намойишларни бостириш билан алоқадор. OFAC қўшимча қилишича, Alt-Info раҳбарлари 2021 ва 2023 йилларда журналистлар, озчилик гуруҳлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари идораларига босим ўтказишда иштирок этган.
Мавзуга оид
11:31 / 23.12.2024
Зурабишвили: Гуржистон президенти ва бош қўмондони бўлиб қоламан
19:23 / 22.12.2024
Гуржистон бош вазири Кобахидзе президент Зурабишвилига жиноий жавобгарликка тортиш билан таҳдид қилди
13:47 / 21.12.2024
Еврокенгаш бош котиби: Тбилиси ташқи таъсирга оид қонунни ўзгартиришга ваъда берди
20:54 / 20.12.2024