БАА Ўзбекистонда ДХШ лойиҳаларида иштирок этишга қизиқиш билдирмоқда
Мамлакат элчихонаси ва Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан юртимиздаги қатор вазирлик ҳамда идоралар вакилларидан иборат делегациянинг Бирлашган Араб Амирликларига амалий сафари ташкил этилди.
Мазкур сафар Ўзбекистонда амалга оширилаётган хусусийлаштириш жараёнлари ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаларига БАА инвесторлари жалб этишга қаратилган "Роад шоу" тадбирларини ўтказиш мақсадида уюштирилди.
Ўзбекистон томони БААнинг Al Ghurair investment, RKH investment holdings, AlNowais investments, MBS Global сингари йирик компаниялари ва ADQ, ADFD, Mubadala investment company суверен фондлари билан икки томонлама музокаралар ўтказилди.
Учрашувлар давомида устувор тармоқларда давлат-хусусий шериклик асосида умумий қиймати 30 миллиарддан ортиқ бўлган 63 та лойиҳа ҳамда хусусийлаштириш таклиф этилган 21 та объект тақдимотлари ташкил этилди.
Уларда Ўзбекистонда инвестиция муҳитини яхшилаш, солиқ юкини камайтириш, божхона тўловларини енгиллаштириш ва инвесторлар ҳуқуқларини қонунчилик билан ҳимоя қилиш борасидаги кенг кўламли ислоҳотларнинг амалий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди.
Ташриф якунида Ўзбекистондаги энергетика, чиқиндини қайта ишлаш, таълим, коммунал хўжалик, ичимлик суви таъминоти, соғлиқни сақлаш ва аэропортларни бошқариш борасидаги хусусийлаштириш дастури ҳамда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларида иштирок этишга қизиқиш билдирган БААнинг 10 яқин компаниялари билан музокараларни давом эттиришга келишилди.
Мавзуга оид
15:24 / 23.12.2024
“Вертолётда келиб, кўзимизни боғлаб олиб кетишди” — БААда ҳибсга олинган ўзбекистонлик
14:32 / 10.12.2024
БАА Ўзбекистондан ем-хашак импорт қилишга қизиқиш билдирди
15:32 / 09.12.2024
Ўзбекистондан БААга ишлаш учун мутахассисларни жалб этиш бўйича келишувга эришилди
15:44 / 06.12.2024