Беҳзод Мусаев янги лавозимга ўтказилди
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг собиқ раҳбари Беҳзод Мусаев Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига раҳбар бўлди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Давлат раҳбари мамлакатимиз олдида ташқи меҳнат миграцияси соҳасида очилаётган улкан имкониятларни тўлиқ ишга солиш зарурлигини таъкидлади.
Шу муносабат билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ҳукумат бўйсунувига ўтказилади ва Беҳзод Мусаев унга раҳбар этиб тайинланади.
Агентликка фуқароларимизнинг хориждаги юқори даромадли меҳнат бозорларига кириши бўйича бошланган ишларни жадаллаштириш топширилди. Ҳокимлар ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимиз тақдири учун агентлик билан тенгма-тенг жавобгар бўлиши белгиланди», дейилган хабарда.
Беҳзод Мусаев муқаддам давлат солиқ қўмитасида ва соғлиқни сақлаш вазирлигига раҳбарлик қилган, 2022 йил декабридан буён Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимида ишлаб келаётганди.
Мавзуга оид
16:19
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўзгарди
15:10 / 17.09.2024
“Ўзбек ҳамширалари Германияга 2200 евро топгани жўнатилмоқда” – Беҳзод Мусаев
21:18 / 08.09.2024
Отабек Умаров Осиё Олимпия Кенгашининг минтақавий вице-президенти бўлди
19:01 / 03.09.2024