Зайтун таркибидаги модда депрессияни даволашга ёрдам бериши аниқланди
Зайтун таркибидаги олеацеин миядаги яллиғланишни юмшатади, янги нерв ҳужайралари ҳосил бўлишини рағбатлантиради ва депрессияни даволашда фойдали бўлиши мумкин.
Олимлар сунъий равишда депрессияга чалинтирилган сичқонларнинг оғзига олеацеинни юбориб тажриба ўтказди, дейилади Cell Communication and Signaling журналида чоп этилган тадқиқотда.
Препаратни бир марта қабул қилган жониворларда BDNF молекуласини ишлаб чиқариш ошган. Бошқа тадқиқотларда BDNF депрессиянинг олдини олиш ва даволашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга экани аниқланганди, у шунингдек, асаб тизимидаги яллиғланишни юмшатади.
Препаратни 10 кун қабул қилган сичқонларда, уни қабул қилмаган сичқонларга нисбатан депрессия белгиларини ифодалаш камайди.
Таҳлиллар жониворлардаги генлар фаоллиги ўзгарганини кўрсатди. Бу эса нафақат BDNF ишлаб чиқаришнинг ошишига, балки депрессия ва бошқа касалликлар билан бирга келадиган миядаги яллиғланишнинг юмшатилишига сабаб бўлган.
Аввалроқ Берлин университети олимлари итлар сурункали оғриқни бошдан кечираётган одамларга ёрдам бериши мумкинлигини аниқлаганди.
Мавзуга оид
11:19
Атиги минг қадам юриш депрессия хавфини камайтириши мумкин – тадқиқот
12:59 / 18.12.2024
Олимлар Марсда сув топиш эҳтимолини баҳолади
16:31 / 16.12.2024
Укол ўрнига крем: қоқшолга қарши янги турдаги вакцина яратилди
16:36 / 13.12.2024