Тошкент вилоятида 9 кишининг номига имтиёзли кредит расмийлаштирган МЧЖ раҳбарига жиноят иши қўзғатилди
У 5 та МЖЧ раҳбари билан тил бириктириб, фуқароларнинг номига олинган кредитни улар орқали нақдлаштириб олган.
Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида 9 нафар фуқаронинг номига имтиёзли кредит олиб ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, департаментнинг Оҳангарон шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Текширувда фуқаро А.А. (муқаддам Жиноят кодексининг 167-моддаси билан судланган) 5 та МЧЖ раҳбари билан ўзаро тил бириктириб, ўзининг номига “N.I.” МЧЖни ташкил қилгани, сўнг ҳудудий банк филиалидан 9 нафар фуқаронинг номига 357,1 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, пулларни юқоридаги МЧЖлар орқали нақдлаштириб олгани аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:50 / 17.09.2024
Ўрмон хўжалиги ижарадаги ерини 61 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди
14:28 / 08.09.2024
Бировнинг номига 20 млн сўм кредит олиб ўзлаштириб юборган шахс ушланди
15:00 / 07.09.2024
Икки ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланганлар 400 млн сўмдан зиёд зарар етказди
15:45 / 16.08.2024