Германия «Шимолий оқим»даги портлаш иши бўйича бир қанча ордер берди
Асосий гумонланувчи Германиядан қочиб, Полшага кетган ва у ердан Украинага кўчиб ўтгани таъкидланмоқда.
Германияда «Шимолий оқим 1» ва «Шимолий оқим 2» газ қувурларини портлатиш билан боғлиқ иш бўйича ҳибсга олиш учун бир қанча ордер чиқарилди, деди Германия ҳукумати матбуот котиби Штеффен Хебештрайт брифингда.
«Бу ҳуқуқий давлатда одатдаги ҳол, кейин процедура бўлиши керак ва бу жараён охирида ҳукм чиқарилади, шундан кейин ушбу масала бўйича гапириш мумкин бўлади», деди у.
Хебештрайтнинг қайд этишича, тергов Германия Бош прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Ўн кун олдин Германия канцлери Олаф Шолц «Шимолий оқим» қувурини портлатганлар жавобгарликка тортилиши кераклигини айтиб, воқеани террорчилик ҳаракати деб атади. «Бу дегани, биз барча хавфсизлик идоралари ва федерал прокуратурани ҳеч кимга эътибор бермасдан тергов ўтказишга чақирамиз. Ҳеч нарса яширилмайди», деди у.
Август ойида Германия Бош прокуратураси Владимир Журавлёвни «Шимолий оқим» қувурларини портлашга алоқадорликда гумонлаб, ҳибсга олиш учун ордер берган эди. У Украина сувга шўнғиш маркази Dive Team ва Америка шўнғиш бўйича инструкторлар ассоциацияси (PADI) ходими бўлган. Ундан ташқари, портлатишда Киевдаги Scuba Family акваланглар оиласи мактаби ўқитувчилари ҳам иштирок этган бўлиши мумкин. Spiegel хабарига кўра, гумондор ҳибсга олиш учун ордер чиқарилишидан бир неча кун олдин Германиядан қочиб, Полшага кетган ва у ердан Украинага кўчиб ўтган.
Тергов маълумотларига кўра, Журавлёв ва унинг шериклари 2022 йил сентябр ойида Bavaria Cruiser 50 Andromeda елканли яхтасида Росток портидан чиқиб кетишган. Кейинчалик улар Болтиқ денгизи тубидаги қувурларга портловчи моддалар ўрнатгани тахмин қилинмоқда. Бу ишда ундан ташқари яна беш киши (тўрт эркак ва бир аёл) иштирок этган.
Киев Украинанинг саботажга алоқадорлигини рад этади.
Мавзуга оид
21:42 / 23.12.2024
WP: Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда
22:14 / 21.12.2024
Украинада аскарлар етишмаётгани сабаб ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳарбийларини юбориш буюрилди
20:38 / 21.12.2024
Курск областининг Рилск шаҳри ўққа тутилди
18:44 / 21.12.2024