Жаҳон | 21:10
1426
1 дақиқада ўқилади
Лос-Анжелесда автобус йўловчилари гаровга олинди
Полиция уни таъқиб қилди ва қуролланган шахсни қўлга олди.
АҚШ Лос-Анжелес шаҳрида номаълум шахс автобусни олиб қочди, полиция эса уни таъқиб қилди. Бу ҳақда NBC News телеканали хабар берди.
Қайд қилинишича, автобус темир тиканлар ёрдамида тўхтатилган. Қуролланган жиноятчи полицияга қарата ўқ узган.
NBC News телеканалининг хабар беришича, ҳужум қилган шахс қўлга олинган. Унинг шахси очиқланмаяти.
Отишмада камида бир аёл киши жиддий жароҳат олган, у автобусдаги икки йўловчидан бири эканлиги тахмин қилинмоқда. Ҳайдовчи жабрланмаган, махсус кучлар унга автобусдан тушишга ёрдам беришган.
Ярадор аёл шифохонага ётқизилган ва кейинчалик вафот этди, деб хабар берди ABC7.
Мавзуга оид
22:34
АҚШда 26 йил олдинги қотиллик учун судланган шахс қатл этилди
22:31
Трамп ва Ҳаррис сайлов штабларининг йирик ҳомийлари маълум бўлди
15:39
АҚШда автомобиллар учун Хитой ва Россияда чиқарилган эҳтиёт қисмлар импортини тақиқлаш таклиф этилди
14:03