Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Эрон ташқи сиёсат идораси янги раҳбари билан учрашди
Кун тартибидан икки ва кўп томонлама алоқаларнинг устувор йўналишлари, шунингдек, минтақавий хавфсизлик, барқарорлик ва тараққиёт масалалари ўрин олди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ню-Йорк шаҳрида жорий йил август ойида Эрон ташқи ишлар вазири этиб тайинланган Саййид Аббос Аракчи билан учрашди.
"Саййид Аббос Аракчи жанобларини яқинда Эрон ташқи ишлар вазири этиб тайинлангани билан табрикладик", – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.
Ўзбекистон ва Эрон ўзаро ҳамкорлигини ривожлантиришда, айниқса, транспорт боғлиқлигини яхшилаш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, минтақавий ҳамда халқаро мавзуларда катта имкониятларга эга.
Кун тартибидан икки ва кўп томонлама алоқаларнинг устувор йўналишлари, шунингдек, минтақавий хавфсизлик, барқарорлик ва тараққиёт масалалари ўрин олди.
Мавзуга оид
19:06 / 22.12.2024
Асаднинг қулаши — Эрон ташқи сиёсатидаги муваффақиятсизлик
14:52 / 20.12.2024
Эрон Ўзбекистоннинг қатор маҳсулотларига экспорт учун рухсатнома беради
16:32 / 19.12.2024
Ўзбекистон Эрон билан қишлоқ хўжалигида ҳамкорликни кучайтиради
19:15 / 15.12.2024