Хоразмда эҳсон қутисидаги пулларни ўғирламоқчи бўлган шахс ушланди
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Хоразм вилояти Гурлан туманида эҳсон қутисидаги пулларни ўғирламоқчи бўлган шахс қўлга тушган. Бу ҳақда Миллий гвардия ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2024 йил 25 сентябрь куни соат 06:15 ларда Шовот тумани Бешмерган маҳалласида жойлашган “Юсуф Ҳамадоний” зиёратгоҳида хизмат олиб бораётган қўриқлаш ходими номаълум шахс томонидан зиёратгоҳга тегишли эҳсон қутисини очишга уринаётганини кўриб, жойида қўлга олган ва навбатчилик қисмига хабар берган.
Воқеа жойига етиб келган Шовот тумани қўриқлаш бўлими тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари томонидан ҳолат ўрганилганда, эҳсон қутисидаги пулларни ўғирламоқчи бўлган ушбу шахс Гурлан туманида яшовчи 33 ёшли М.М. экани маълум бўлган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:06 / 08.08.2024
Хоразм вилоятининг икки туманига янги ҳокимлар тайинланди
12:21 / 03.01.2024
Навоийда масжиддаги эҳсон қутиларидан қарийб 5 млн сўм ўғирлаб кетилди
10:13 / 26.11.2023
Фарғонада эҳсон қутисини ўғирлаб кетганлар қўлга олинди
15:35 / 14.08.2023