Спорт | 22:23 / 27.09.2024
20393
2 дақиқада ўқилади

Футзал бўйича ЖЧ-2024 чоракфинал жуфтликлари маълум: Амалдаги чемпионни мағлуб этган Қозоғистон энди вице-чемпионга қарши ўйнайди

Фото: Getty Images

Марказий Осиё тарихида илк бор Ўзбекистонда ўтаётган ФИФАнинг йирик турнирларидан бири – футзал бўйича жаҳон чемпионати ҳал қилувчи палласига кириб бормоқда. Сенсацион натижалар қайд этилган нимчоракфиналнинг сўнгги икки ўйини якунланиб, чоракфиналга чиққан 8 жамоанинг номи маълум бўлди.

1/8 финалда ўтказилган 8та ўйиндан кейин турнирда ОФКга аъзо Осиё жамоалари қолмади. Турнир фаворитларидан бири Эрон кутилмаганда Марокашга ютқазган бўлса, Таиланд Францияга мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. Ўз тарихидаги илк мундиалда ушбу босқичгача етиб келиши сенсация сифатида баҳоланган Афғонистон эса Парагвай томонидан турнирдан чиқариб юборилди.

Нафақат нимчоракфинал босқичи, балки турнирдаги асосий сенсация – қўшни Қозоғистон миллий жамоасининг амалдаги жаҳон чемпиони Португалияни турнирдан чиқариб юборгани бўлди. Турнир «сетка»сига кўра, қозоқларни яна бир жиддий синов кутмоқда – улар чоракфиналда амалдаги вице-чемпион Аргентинага қарши паркетга чиқади. Бразилиялик легионерлар етакчилигидаги қўшниларимиз ва Аргентина ўртасидаги Тошкентдаги баҳс катта ажиотажга сабаб бўлиши аниқ.

Футзал бўйича ЖЧ-2024 барча чоракфинал жуфтликлари билан танишинг:

29 сентябр, Тошкент

Украина – Венесуэла

29 сентябр, Бухоро

Бразилия – Марокаш

30 сентябр, Тошкент

Қозоғистон – Аргентина

30 сентябр, Бухоро

Франция – Парагвай

Яримфинал. 3-4 октябр

3-ўрин учун ўйин. 6 октябр

Финал. 6 октябр.

Мавзуга оид