Эрон олий раҳнамоси «Ҳизбуллоҳ» раҳбари ўлдирилганидан кейин хавфсиз жойга кўчирилди
Исроил «Ҳизбуллоҳ»нинг Байрутдаги штабига зарба берганидан кейин Али Хоминаий Миллий хавфсизлик олий кенгашининг фавқулодда йиғилишини чақирди.
Эрон олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Хоминаий хавфсиз жойга кўчирилиб, уни қўриқлаш тизими кучайтирилди. Бу ҳақда Reuters вазиятдан хабарбор икки манбасига таяниб хабар берди.
Агентлик суҳбатдошларининг сўзларига кўра, Эрон ҳукумати ЦАХАЛ томонидан берилган зарбалар оқибатида «Ҳизбуллоҳ» ҳаракатининг етакчиси Ҳасан Насруллоҳ ҳалок бўлганидан кейин «Ҳизбуллоҳ» ва унга боғлиқ бошқа гуруҳлар билан мунтазам алоқада бўлиб турибди.
27 сентябр куни кечаси Исроил «Ҳизбуллоҳ»нинг Байрутдаги штабига зарба берганидан кейин Али Хоминаий Миллий хавфсизлик олий кенгашининг фавқулодда йиғилишини чақирган.
ЦАХАЛ матбуот хизмати 28 сентябр куни эрталаб 30 йилдан ортиқ вақт давомида «Ҳизбуллоҳ»ни бошқариб келган Ҳасан Насруллоҳ Байрутга уюштирилган ҳужум оқибатида ўлдирилганини маълум қилди. «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати Насруллоҳнинг ўлимини тасдиқлади.
31 июл куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳания Теҳронда суиқасд натижасида ҳалок бўлганди. У Эроннинг янги президенти Масъуд Пизишкиённинг инаугурациясига келганди. Ҳания тўхтаган уйда бомба портлаган. Эрон ва ҲАМАС Исроилни қотилликни уюштирганликда айблади, аммо Исроил расман масъулиятни ўз зиммасига олмади.
Мавзуга оид
19:06 / 22.12.2024
Асаднинг қулаши — Эрон ташқи сиёсатидаги муваффақиятсизлик
14:52 / 20.12.2024
Эрон Ўзбекистоннинг қатор маҳсулотларига экспорт учун рухсатнома беради
16:32 / 19.12.2024
Ўзбекистон Эрон билан қишлоқ хўжалигида ҳамкорликни кучайтиради
19:15 / 15.12.2024