Ўзбекистон | 14:58 / 28.09.2024
1721
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ню-Йоркда Кувайт ташқи ишлар вазири билан музокара ўтказди

Ўзбекистон ва Кувайт ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, минтақавий ва халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик жадал кенгайиб бораётгани қайд этилди.

Фото: dunyo.info

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ню-Йорк шаҳрида Кувайт ташқи ишлар вазири Абдулла Али Ал-Яҳё билан учрашув ўтказди.

"Ню-Йорк шаҳрида Кувайт ташқи ишлар вазири Абдулла Али Ал-Яҳё жаноблари билан навбатдаги учрашувни ўтказдик", – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари. 

Ўзбекистон ва Кувайт ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, минтақавий ва халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик жадал кенгайиб бораётгани қайд этилди.

Олдинда мамлакатларни барча даражаларда тадбирларни ўз ичига олган бой кун тартиби кутаётгани айтилди.

Мавзуга оид