ЕИ давлатлари чегараларда янги биометрик тизимнинг жорий этилишига тайёр эмас — FT
Янги тизим Европа Иттифоқи таркибига кирмайдиган барча давлатлар фуқароларидан ўз маълумотларини, хусусан, ЕИга биринчи ташрифидаёқ аэропортдаги иммиграция марказларида бармоқ излари киритилишини талаб қилади.
Европа Иттифоқининг бир нечта давлати Брюсселдан мамлакатга кириб келувчиларни назорат қилувчи янги биометрик тизимнинг ишга туширилиши кечиктирилишини сўради. Мазкур янги тизимни 10 ноябрдан ишга тушириш режалаштирилган эди.
Янги тизим Европа Иттифоқи таркибига кирмайдиган барча давлатлар фуқароларидан ўз маълумотларини, хусусан, ЕИга биринчи ташрифидаёқ аэропортдаги иммиграция марказларида бармоқ излари киритилишини талаб қилади.
Financial Times газетасининг манбаларига кўра, Германия, Франция ва Нидерландия бу турдаги назорат тизими билан ишлашга тайёр эмаслигини билдирган — ЕИга келувчи барча фуқароларнинг 40 фоизи ушбу давлатлар ҳисобига тўғри келади.
Транспорт соҳаси раҳбарларидан бирининг таъкидлашича, мазкур тизим жорий этилгудек бўлса, чегараларда юзага келадиган навбатлар 30-100 фоизга ошади.
Германия Ички ишлар вазирлиги асосий муаммо EU-Lisa агентлиги томонидан назорат қилинадиган марказий компьютер тизимида эканини билдирди.
Еврокомиссия вакилининг маълум қилишича, тизим устидаги ишлар «режадагидек амалга оширилган», аммо «унинг кечикишини истисно этиб бўлмайди».
Мавзуга оид
22:44 / 22.12.2024
ЕИ Украинага қарши бошланган урушга уч йил тўлиши муносабат билан Россияга қарши янги санкциялар тайёрламоқда
21:05 / 22.12.2024
Қатар Европага газ етказиб беришни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди
16:46 / 16.12.2024
Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг 15-пакетини қабул қилди
22:41 / 11.12.2024