Meta компанияси паролларни сақлашда хатоликка йўл қўйгани учун 91 млн евро жаримага тортилди
Бу бўйича тергов 2019 йилда, Meta компанияси DPC’ни ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларнинг айрим паролларини ўзи билмаган ҳолда ички тизимларда шифрсиз сақлагани тўғрисида огоҳлантирганидан кейин бошланган.
Ирландия Маълумотларни ҳимоя қилиш комиссияси (DPC) паролларнинг сақланиши бўйича ўтказган терговидан кейин Meta компаниясини 91 миллион евро миқдорида жаримага тортди, деб хабар беради BBC.
Тергов 2019 йилда, Meta компанияси DPC’ни ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларнинг айрим паролларини ўзи билмаган ҳолда ички тизимларда шифрсиз сақлагани тўғрисида огоҳлантирганидан кейин бошланган. 2024 йил июнда DPC маълумотларни назорат қилиш бўйича Европадаги бошқа органларга қарор лойиҳасини тақдим этган ва бу бўйича ҳеч қандай эътироз билдирилмаган.
Meta маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича умумий қоидаларнинг тўрттасини бузгани аниқланган. «Фойдаланувчиларнинг паролларини «очиқ матн» кўринишида сақлаш мумкин эмас… Шуни инобатга олиш керакки, мазкур ҳолатда кўриб чиқилаётган пароллар махфий ҳисобланади, чунки улар фойдаланувчиларнинг ижтимоий тармоқдаги аккаунтларига кириш имконини беради», — дейди DPC комиссари ўринбосари Грэм Дойл.
2023 йилнинг майида Meta компанияси Европа ва АҚШ ўртасида маълумотлар узатишда нотўғри иш тутгани учун 1,2 миллиард евро миқдорида жаримага тортилган эди. 2022 йилда эса дунёнинг 106 мамлакатидан бўлган 533 миллион фойдаланувчининг маълумотлари эълон қилиб юборилиши ортидан Meta 265 миллион евро жаримага тўлаган эди.
Мавзуга оид
21:56 / 18.09.2024
Instagram ўсмирлар учун ота-оналар назоратидаги аккаунтларни жорий қилмоқчи
14:30 / 17.09.2024
Meta «Россия сегодня» ва RT'ни ўз иловаларида тақиқлади
09:31 / 28.08.2024
Цукерберг пандемияда Оқ уйнинг Meta’га босими ҳақида маълум қилди
09:21 / 01.08.2024