Абдуқодир Ҳусанов «ПСЖ» эътиборига тушди – инсайдер
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда «Ланс» клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов «ПСЖ» клуби эътиборига тушган.
Франциялик инсайдер Муҳаммад Тучабе-Тер Париж клуби ўзбекистонлик ҳимоячига қизиқиш билдираётгани хабар қилган.
«ПСЖ» бразилиялик ҳимоячи Маркиньосга ўринбосар изламоқда ва 20 ёшли Ҳусанов бу позиция учун муносиб номзод», - дейилади манбада.
«Foot01» сайти ўзбекистонлик футболчини эътироф этган.
«Абдуқодир Ҳусанов мавсумни яхши бошлади ва уни тез орада Европанинг топ-клубларида кўришимиз мумкин, масалан «ПСЖ»да. Жамоа асосий ҳимоячиси Кевин Дансонинг жароҳат олганига қарамай, «Ланс» ҳимояси барқарорлик намойиш этмоқда. Жамоа Франция чемпионатида 6 ўйинда атиги 2та гол ўтказди. Ҳусанов ҳимояда ажойиб ўйинлар намойиш этмоқда», - дейилади «Foot01» сайти хабарида.
«Ланс» янги бош мураббийи Уилл Стилл ҳам Ҳусановни мақтаган:
«У жуда камгап, кучли ва тезкор ўйинчи. Бу ерга келганимда Дансода муаммолар бор эди. Шунда Жан-Луис Лека хавотирланишга ўрин йўқлигини, Кевиннинг ўрнини Ҳусанов бемалол эгаллашини айтди», - дейди англиялик мураббий.
Маълумот учун, Абдуқодир Ҳусановнинг лансликлар билан амалдаги келишуви 2027 йилга қадар мўлжалланган.
Мавзуга оид
12:28 / 19.09.2024
«Сити» гол уролмади, «ПСЖ»га кулгили гол ёрдам берди. ЕЧЛда кун ўйинлари
14:19 / 08.06.2024
Абдуқодир Ҳусанов «Ланс»нинг трансфер баҳоси ошган ягона ўйинчиси бўлди
15:50 / 06.06.2024
Ямал, Невеш, Гарначо – Golden Boy учун асосий даъвогарлар, Абдуқодир Ҳусанов ҳам рейтингдан жой олди
23:48 / 10.05.2024