Марказий Осиёда ҳаво ҳарорати ўртача жаҳон даражасидан тезроқ кўтарилмоқда
Иқлим ўзгариши оқибатида сўнгги бир неча ўн йилликда Марказий Осиёда аҳоли жон бошига сув таъминоти даражаси икки баробарга камайди.
Иорданиянинг Ammon News газетасида "Ўзбекистон ТИВ раҳбари: Марказий Осиё давлатлари иқлим ўзгаришига қарши курашда ҳамжиҳат" сарлавҳали мақола эълон қилинди.
Нашрда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессиясида нутқ сўзлагани маълум қилинган.
"Марказий Осиёда ҳаво ҳарорати ўртача жаҳон даражасидан тезроқ кўтарилмоқда. Бу озиқ-овқат ва энергия хавфсизлиги учун жиддий хавф туғдиради. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессиясида сўзлаган нутқида айтиб ўтди", – дейилади мақолада.
Ўзбекистон вазири айтишича, иқлим ўзгариши оқибатида сўнгги бир неча ўн йилликда Марказий Осиёда аҳоли жон бошига сув таъминоти даражаси икки баробарга камайди.
Орол денгизи ҳалокати минтақадаги барча давлатларнинг экотизимларига ўта салбий таъсир кўрсатишда давом этмоқда. "Биз халқаро донор ҳамжамиятни Оролбўйида ушбу офатнинг ҳалокатли оқибатларини юмшатишга қаратилган лойиҳаларни кенгайтиришга чақирамиз", - дея Ўзбекистон ТИВ раҳбари фикрларидан иқтибос келтирган манба.
Материалда БМТ томонидан Орол денгизи минтақаси экологик инновациялар ва технологиялар зонаси деб эълон қилингани таъкидланган.
"Шунингдек, маърузада Ўзбекистоннинг илғор тажрибаси шу каби муаммоларга дуч келаётган бошқа мамлакатларга ҳам фойда келтириши мумкинлиги қайд этилди", – деб ёзилган Ammon News газетаси тарқатган мақолада.
Мавзуга оид
16:51 / 12.12.2024
Америкалик таҳлилчилар Трампга Марказий Осиёни эътиборсиз қолдирмасликни таклиф қилди
18:38 / 11.12.2024
Марказий Осиёда одам савдоси кўрсаткичлари пасаймаяпти – БМТ
16:43 / 07.12.2024
Марказий Осиё аҳолиси сони 80 миллиондан ошди
11:26 / 06.12.2024