Ўзбекистон | 10:10 / 30.09.2024
1346
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Хитой билан соғлом она ва бола дастурларини давом эттиришни кўриб чиқмоқда 

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Хитойга расмий ташриф доирасида Бутунхитой аёллар федерацияси раиси Шен Исин хоним билан учрашув ўтказди. 

Фото: Senat.uz

Томонлар хотин-қизларнинг давлат ва жамият ҳаётида фаол иштирокини таъминлаш борасидаги ишларга эътибор қаратган.

Хитой билан соғлом она ва бола дастурларини давом эттириш ҳамда фаол аёлларнинг билим ва кўникмаларини ошириш бўйича ўқувларни ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, Норбоева ташрифда Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши Бутунхитой қўмитаси раиси Ван Хунин билан учрашган. Мулоқотда парламентлараро алоқаларни узвий давом эттириш, дўстлик гуруҳлари фаолиятини жадаллаштириш келишиб олинган.

Мавзуга оид